Коронавирусга чалинганлар сони 173 нафарга кўпайди
Жамият
−
15 Июль 2020
11709Бугун, 15 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 173 нафарга ошиб, 14466 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 56 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида;
• 60 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги ҳамда тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
• 21 нафари Наманган вилоятида (шундан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида);
• 19 нафари Андижон вилоятида;
• 12 нафари Қашқадарё вилояти;
• 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун Қашқадарё вилоятида 8 нафар, Жиззах вилоятида 4 нафар, Фарғона вилоятида ҳам 4 нафар, жами 16 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб Ўзбекистонда 8343 (+16) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 6054 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси