Коронавирусга чалинган беморларнинг қаерда даволанаётгани ҳақида маълумот берилди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасида коронавирусга чалинганлар сони 1390 кишига етгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 17 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаев ушбу беморлар қайси ҳудудларда даволанаётгани ҳақида хабар берди.

Таъкидланишича, ҳозирда ушбу касаллик билан курашаётганларнинг 420 нафари Тошкент шаҳридаги шифохоналарга жойлаштирилган. Касалланганларнинг 376 нафари эса Бухоро вилоятида даволанмоқда.

Шунингдек, Хоразмда — 177 та, Андижонда — 126 та, Наманганда — 89 та, Фарғонада — 86 та, Қорақалпоғистонда — 58, Сурхондарёда — 23 та, Самарқандда — 8 та, Қашқадарёда — 6 та, Сирдарёда — 6 та, Жиззахда — 3та ва Навоийда — 2 та бемор шифохоналарга жойлаштирилган.

Маълум қилинишича, ушбу беморларнинг аксарияти дастлаб карантинда бўлган. Касаллик тасдиқлангандан сўнг ҳудудлардаги юқумли касалликларга ихтисослаштирилган шифохоналарга ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача касалланганларнинг 140 нафари даволанган, 4 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

259

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг