Коронавирусдан вафот этганлар сони 1,5 миллиондан ошди
Олам
−
03 Декабрь 2020
4056Дунё бўйича коронавирус асоратлари оқибатида вафот этганлар сони 1,5 миллиондан ошди. Бу ҳақда "Worldometers" маълумотларига асосланиб хабар берилган.
Айни вақтга қадар дунёда коронавирус ташхиси қўйилганларнинг 1 миллион 501 минг 535 нафари вафот этган. Бундан ташқари, пандемия бошланганидан бери аниқланган коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар сони 65 миллионга яқинлашмоқда. Ҳозирги вақтда бу кўрсаткич 64 миллион 948 минг 823 тани ташкил этмоқда.
Америка Қўшма Штатлари COVID-19 билан боғлиқ инфекциялар ва ўлим сони бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Мамлакатда 14 миллиондан ортиқ киши коронавирус юқтирган. 279 мингдан ортиқ одам вафот этган. 8,4 миллиондан кўп бемор соғайган.
Ҳиндистон эса дунёда коронавирусга чалиниш ҳолати бўйича иккинчи ўринда туради. Мамлакатда 9,5 миллиондан ортиқ одам коронавирусга чалинган. 138,6 мингдан кўп бемор вафот этган. Қарийб 9 миллион бемор соғайган.
Коронавирус юқтириш ҳолати бўйича дунёда учинчи ўринни Бразилия эгаллайди. Мамлакатда 6,4 миллиондан ортиқ одам коронавирусга чалинган. 174 мингдан кўп бемор вафот этган. Деярли 5,7 миллион бемор соғайган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь