Коронавирусдан вафот этганлар 200 мингдан ошди. Қурбонлар соат сайин ортмоқда

Олам

image
Эришилган натижалар тиббиётимизнинг ютуғи эмас – Бурхонов (интервью) north_east

Эришилган натижалар тиббиётимизнинг ютуғи эмас – Бурхонов (интервью)

Янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекцияси оқибатида вафот этганлар дунё миқёсида 200 мингдан ошиб кетди. Айни вақтдаги ўлим ҳолати бўйича сўнгги рақамлар 202 368 тани ташкил этмоқда. Касалланиш каби ўлим ҳолати бўйича ҳам АҚШ юқори ўринни қайд этиб турибди.  

Айни вақтда АҚШда ушбу касалликдан вафот этганлар 53 549 нафарни ташкил этмоқда. Ушбу миқдорнинг 32 фоизи Нью-Йоркка тўғри келмоқда. Мамлакатда коронавирусга чалинганлар 933 933 нафарни ташкил этмоқда. 

Иккинчи ўринни эса Италия забт этмоқда. Мамлакатда 195 351 нафар беморнинг 26 384 нафари ёки 13,5 фоизи вафот этган. 

Кейинги ўринда эса Испанияни кўриш мумкин. Ушбу давлатда 223 759 киши коронавирус билан касалланган бўлса, уларнинг 22 902 нафари ёки 10,2 фоизи вафот этган. 

Францияда касалланганларнинг 14 фоизи вафот этган. Бугунга келиб 159 957 киши коронавирусга чалинган бўлса, 22 648 киши вафот этган. 

Ўлим ҳолати бўйича бешинчи ўринни Буюк Британия эгаллаб турибди. Мамлакатда 149 559 киши коронавирусга чалинган. Улардан 20 381 нафари ёки 13,6 фоизи эса вафот этган. 

Кейинги ўринларда эса Бельгия (6 917), Германия (5 873), Эрон (5 651), Хитой (4 636), Нидерландия (4 424) бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

458

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг