Коронавирусдан уйда даволанаётганлар нималар қилиши керак?
Бу қизиқ
−
10 Июль 2020
19875Коронавирусга чалинган, лекин касалликнинг аломатлари бўлмаган беморлар, янги қоидаларга мувофиқ, уй шароитида кузатувда бўлади. Бу тоифадаги беморлар қандай дори воситаларини қабул қилиши лозим? Бунга АОКАда ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби вакили, Тошкент шифокорлар малакасини ошириш институти ректори, профессор Ҳйабибулла Оқилов қуйидагича жавоб берган.
“Симптомсиз, яъни касаллик аломатларсиз кечаётган беморларга ҳақиқатдан ҳам уй шароитида кузатувда бўлишга рухсат берилди. Кузатувни оилавий поликлиникадан умумий амалиёт шифокори олиб бориши шарт!
Ҳар куни телефон орқали бемор билан боғланиб, унинг аҳволидан, тана ҳарорати ва бошқа шикоятлари бор- йўқлигидан хабардор бўлиши керак”, дейди Оқилов.
Шунингдек, Оқилов қуйидаги тавсияларни ҳам бериб ўтди.
• уйда кузатувда бўлган беморлар оила аъзоларидан яккаланиши лозим;
• жисмоний фаолликк, гигиена талабларини барчасини вақтида бажариш, хонани тез-тез шамоллатиб туриши лозим;
• идиш-товоқлари бир маротаба ишлатиладиган ёки ўзи учун индивидуал бўлиши керак;
• дори воситаларидан фақат қонни суюлтирувчи ва имунитетни кўтарувчи дори воситаларини профилактик равишда қабул қилиши мумкин;
• агар кузатув даврида қандайдир шикоятлар пайдо бўлса: йўталиш, томоқ қирилиши, таъм ёки ҳид сезишнинг бузилиши, тана ҳарорати кўтарилса, зудлик билан оила шифокорига ёки 103 рақамига қўнғироқ қилиб шифохонага ўтказилиши лозим.
LiveБарчаси