Коронавирусда ўлим хавфини оширадиган учта омил маълум қилинди
Саломатлик
−
18 Апрель 2020
18335Англия бош шифокори Крис Уитти коронавирус касаллигида уни юқиши ва ўлим хавфини оширадиган омилларни санаб ўтди. Унинг видеоси "YouTube" да эълон қилинди.
Уиттининг фикрича, биринчи омил беморларнинг ёши. Асосан, ушбу касалликка чалинган қарияларда ўлим хавфи бошқа ёшдагилардан кўра юқори бўлади. Шунинг учун пандемия пайтида кекса одамларни ҳимоя қилиш жуда муҳим.
Бундан ташқари, англиялик шифокор, юрак-қон томир касалликлари каби хасталикларга чалинган одамларда ўлим хавфи юқори бўлиши аниқлигини маълум қилди.
“Коронавирусдан ўлим топган одамларнинг 90 фоизида камида яна битта касаллик бўлган“, дейди шифокор.
Учинчидан, у аёлларга қараганда эркакларда COVID-19 юқиш ҳолати “умуман тушунилмаган сабабларга кўра“ юқорилигини таъкидлади. Шундай қилиб, жинс ҳам коронавирус эпидемияси даврида хавфли омилга айланди.
Шифокор, ҳозирда иложи борича уйдан кўчага чиқмаслик, умуман бегоналар билан мулоқот қилмаслик ва гигиена қоидаларига амал қилишни айтиб ўтган.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирус билан боғлиқ 2 243 710 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 569 559 нафари соғайган, 154 215 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 1 519 936 кишини ташкил қилмоқда.