Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик касалланиш “omicron” киришидан олдинги даражасига қайтди

Жамият

−

image

Кеча, 13 февраль куни Ўзбекистонда 322 кишида коронавирус аниқланди.  Мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 233761 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•  13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
•  15 нафари Андижон вилоятида,
•  11 нафари Бухоро вилоятида,
•  6 нафари Жиззах вилоятида,
•  14 нафари Қашқадарё вилоятида,
•  8 нафари Навоий вилоятида,
•  7 нафари Наманган вилоятида,
•  18 нафари Самарқанд вилоятида,
•  6 нафари Сирдарё вилоятида,
•  19 нафари Сурхондарё вилоятида,
•  13 нафари Фарғона вилоятида,
•  14 нафари Хоразм вилоятида,
•  56 нафари Тошкент вилоятида,
•  122 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

•  Қорақалпоғистон Республикасида 68 нафар,
•  Андижон вилоятида 20 нафар,
•  Бухоро вилоятида 15 нафар, 
•  Жиззах вилоятида 24 нафар,
•  Қашқадарё вилоятида 23 нафар,
•  Навоий вилоятида 13 нафар,
•  Наманган вилоятида 76 нафар,
•  Самарқанд вилоятида 35 нафар,
•  Сирдарё вилоятида 51 нафар,
•  Сурхондарё вилоятида 33 нафар,
•  Фарғона вилоятида 72 нафар,
•  Хоразм вилоятида 14 нафар,
•  Тошкент вилоятида 37 нафар,
•  Тошкент шаҳрида 542 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 218078 (+1023) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1604 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 61 нафар кишида пневмония аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 январь куни Ўзбекистонда коронавируснинг "omicron" штамми аниқланганди. Шундан сўнг мамлакатда касалланиш кескин кўпайганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

201

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг