Коронавирус: Ўзбекистонда икки ойдан сўнг илк бор кунлик ўсиш 300 дан камайди

Жамият

image

Бугун, 3 сентябрь куни Ўзбекистонда 257 ҳолатда касаллик қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шуни таъкидлаш жоизки, бугунги ҳолат икки ойдан зиёдроқ вақт аввалги, яъни 27 июнь куни коронавирус қайд этилган 255 нафарлик минимумга яқинлашди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 3, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Сирдарё, Хоразм, Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона ҳамда Қашқадарё вилоятларида жами 293 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 42 797 нафар бемордан 40 176 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 287 нафар бемордан 351 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда охирги марта 2 июль куни сутка давомида коронавирус аниқланганлар 300 нафардан кам бўлганди. Ўша куни 297 ҳолатда вирус қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

368

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг