Коронавирус Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатиши мумкин?

Жамият

image
МБ коронавирус сабаб асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди north_east

МБ коронавирус сабаб асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Жаҳон иқтисодиётида коронавирус тарқалиши билан боғлиқ бўлган иқтисодий муаммолар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам муайян даражада таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий ахборотида айтилган. 

Қайд этилишича, бунда таъсир кўлами жаҳон иқтисодиётидаги хатарларнинг  давомийлиги билан баҳоланади. 

Истеъмол саватчасида сезиларли улушга эга бўлган Хитойдан импорт қилинадиган айрим товарлар ҳажмининг қисқариши Ўзбекистон ички бозорида нархларга маълум босимни юзага келтириши мумкин. 

“Ички нархлар даражасига “коронавирус” таъсирининг бир марталик қисқа муддатли бўлиши кутилмоқда. Шу билан бирга, Хитойдан импорт қилинадиган товарлар бўйича қопланмаган талаб ички ишлаб чиқаришнинг кенгайиши ва бошқа давлатлардан янги импорт йўналишларининг йўлга қўйилиши орқали қопланади ва натижада ўрта муддатли истиқболда нархлар барқарорлашади”, дейилади хабарда. 

Ички бозорда гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган талабнинг сезиларли ошишига нисбатан таклиф ҳажмининг номувофиқ ўсиши нархларга маълум даражада босим яратади.

Чорвачилик соҳасини тубдан ривожлантириш ва бу учун зарур бўлган озуқа базасини шакллантириш орқали ички бозорни узлуксиз гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш, маълум бир вақтни талаб қилади. Шу билан бирга, бошқа давлатлардан (Беларусь, Украина, Қозоғистон, Қирғизстон) гўшт импортининг етарли даражада эмаслиги, шунингдек, гўшт импорти нархининг ошиши ўрта муддатли истиқболда гўшт нархига таъсир кўрсатади.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

205

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made