МБ коронавирус сабаб асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
Жамият
−
05 Март 2020
6484Марказий банк Бошқарувининг 2020 йил 5 мартдаги қарори билан асосий ставка йиллик 16 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди.
“Ушбу қарор тартибга солинадиган нархларнинг кутилаётган эркинлаштирилиши ҳамда коронавирус билан боғлиқ бўлган ташқи иқтисодий ноаниқликларнинг кучайиши билан изоҳланади”, дейилади хабарда.
Марказий банк ҳисоб-китобларига кўра, инфляциянинг энг юқори даражаси жорий йилнинг иккинчи чорагида кузатилиши мумкин. Айни вақтда, 2020 йилнинг иккинчи ярмида тарифлар ўсишининг инфляцияга таъсири пасайиб боради ва йил охирида инфляция даражаси прогноз коридорининг юқори чегарасига яқинлашади.
Ўтган йиллардаги инфляция хусусиятининг таҳлили шуни кўрсатадики, давлат томонидан тартибга солинадиган товарлар ва хизматлар нархларининг мунтазам тизимли равишда ошириб келиниши инфляциянинг асосий омилларидан бўлган. Таъкидлаш жоизки, ушбу соҳаларда нархлар шаклланишининг бозор тамойилларини жорий қилишни кечиктириш кейинчалик ҳам нархларни ҳар йил ошириб боришни талаб қилади. Бу, ўз навбатида, қўшимча инфляцион босимни яратишда давом этади ва 2023 йилга келиб инфляция бўйича мақсадли кўрсаткичга – таргетга эришишни қийинлаштиради.
Нархларнинг ўзгартиришни бир босқичда амага ошириш орқали бозор тамойилларини жорий этилиши инфляцияга маълум даражада қисқа муддатли таъсир кўрсатиши мумкин, бироқ бу, ўз навбатида, ишлаб чиқариш жараёнларини ривожлантириш йўлидаги муаммоларни бартараф этишга, республика ҳудудларида энергия ресурсларидан фойдаланиш имкониятларининг кенгайишига ҳамда товарлар ва хизматлар таклифи ҳажмининг кўпайишига хизмат қилади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15