Коронавирус ўчоғи Ухань билан Тошкент ўртасида поезд қатнови йўлга қўйилди
Жамият
−
05 Август 2021
9009Коронавирус ўчоғи бўлган Ухань ва Тошкент ўртасида юк поезди қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Russian people” нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 28 июль куни Хитойнинг Ухань шаҳридан биринчи юк поезди Тошкентга йўлган чиққан. Поезд Шинжон уйғур автоном райони Хоргос темир йўл постидан ўтади ва 12 кун ичида Тошкентга етиб келади.
Хабарга кўра, поездда умумий оғирлиги 600 тоннадан ортиқ бўлган болалар аравачалари, пахта толасидан тайёрланган иплар, пойабзал буёқлари, маиший техника, кондиционерлар учун бутловчи қисмлар, мато ва бошқа истеъмол моллари ўрин олган.
China Railway Modern Logistics Technology Co логистика компанияси ходимининг таъкидлашича, ушбу тўғридан-тўғри темир йўл лойиҳасининг ишга туширилиши Хитой ва Ўзбекистон ўртасида саноат моллари алмашинувини ошишига ва шубҳасиз, транспорт харажатлари ва товарларни етказиб бериш билан боғлиқ вақтнинг қисқаришига хизмат қилади