Коронавирус Туркманистонга ҳам кириб борди – ОАВ
Олам
−
24 Июнь 2020 20360 1 дақиқа
Узоқ вақтдан бери коронавирусдан ҳоли давлат бўлиб келаётган Туркманистонда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. “Хроники Туркменистана” нашрининг хабар беришича, пойтахт Ашхободда 6 кишида коронавирус аниқланди, улардан 3 нафарининг аҳволи ўртача оғирликда.
“Ашхободдаги С.А.Ниёзов номидаги Туркманистон даволаш-маслаҳат марказининг олти нафар ходими COVID-19 инфекциясига чалинди. Уларнинг уч нафари ўртача оғир аҳволда”, дейилади хабарда.
Марказда юқумли касалликлар бўлими бўлмагани учун, беморларнинг бир қисми Чўганлидаги юқумли касалликлар шифохонасига кўчирилган. Қолганлар эса Аҳал вилоятида олдиндан тайёрланган карантин марказига жойлаштирилган.
Қайд этиш керакки, Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги брифинг ва семинарларда мамлакатда коронавирус йўқлигини таъкидлаб келяпти
Маълумот учун, ушбу марказ Туркманистондаги энг йирик тиббий муассасалардан бири ҳисобланиб, унда йил давомида ўн минглаб одамлар ташхислаш ва даволанишдан ўтади.
Live
Барчаси