Коронавирус: Тошкентда 17 киши соғайди. Уларнинг орасида чақалоқ ҳам бор
Жамият
−
20 июн 2020 6752 1 дақиқа
Бугун, 20 июнь куни Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 16 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасида эса 1 нафар, жами 17 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйларига кузатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, тузалганларнинг 5 нафари эркак, 12 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 60 ёшда бўлса, ёши кичиги 2020 йил туғилган.
Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар 2215 нафарга етди.
Шундай қилиб, ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 4290 нафарни ташкил этмоқда.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август