Коронавирус телефон орқали юқадими?
Жамият
−
21 Март 2020
12537Ўзбекистонга коронавирус инфекцияси кириб келгач, одамларда унинг юқиши бўйича турли саволлар пайдо бўла бошлади. Шулардан бири вируснинг телефон орқали юқиш ёки юқмаслиги ҳақидаги савол бўляпти. Давлат Бош санитария врачи Баҳром Алматов мана шу саволга жавоб берди.
“Бугунги кунда телефонлар энг кўп ишлатиладиган анжомлардан бири. У ўзида турли вируслар, шу жумладан, коронавирусни ҳам сақлаши ҳам мумкин. Бемор бир одам телефонни иккинчи одамга берганда, вирус ҳам кўчиб ўтади.
Коронавирус тўлқинлар орқали юқмайди. Буни тўғри тушуниш керак”, деди Алматов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 37 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor