Коронавирус сабаб Олимпиадага йўлланма берувчи мусобақа қолдирилди
Спорт
−
10 Март 2020
4699Жорий йилнинг 14-17 март кунлари БААнинг Дубай шаҳрида Токио-2020 Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи Гран-при турнири ўтказилиши белгиланган эди. Бироқ бутун дунёга хавф солаётган коронавируси сабаб мазкур мусобақа ҳам бекор қилинди.
Ҳозирча Халқаро Паралимпия қўмитаси ушбу турнир қачон ва қаерга қолдирилгани борасида аниқ маълумот бермаган.
Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Дубай шаҳрида мазкур мусобақага ҳозирлик кўрган эди. Делегация эртага Тошкентга қайтиб келади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал кураш, бокс бўйича лицензион мусабақалар ва велоспорт бўйча Осиё чемпионати коронавирус сабаб ўтказилмаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь