Спорт курашлари бўйича лицензион турнир яна бекор қилинди
Спорт
−
29 Февраль 2020
3901Шу йилнинг 27-29 март кунлари Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё қитъаси учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ Қирғизистон ҳукумати мазкур турнирни ўтказишни истамади.
Ушбу мусобақа аслида Хитойда ўтказилиши режалаштирилганди. Коронавирус эпидемияси чин юртида кенг тарқалганлиги сабабли, мезбонлик Бишкек шаҳрига кўчирилди.
Халқаро ташкилот яна лицензион турнирни қабул қиладиган шаҳар излашга тушди. Ҳозирча ушбу мусобақа қачон ва қаерга кўчирилиши борасида аниқ маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида спорт курашлари бўйича Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари учун 3 та лицензия мавжуд.
Жаҳонгир Сотволдиев