Вирус сабаб бокс мусобақаси қолдирилди

Спорт

image

Жорий йилнинг 3-14 февраль кунлари Хитойнинг Ухань шаҳрида бокс бўйича Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа ўтказилиши керак эди. Куни кеча, ушбу мусобақа бекор қилингани ҳақида маълум қилинди. Бунга айнан Ухань шаҳрида ҳаёт учун хавфли коронавируснинг тарқалиши сабаб бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабар берди.

Эндиликда ушбу турнир Хитойнинг бошқа бир шаҳрида ёки умуман бошқа давлатда ўтказилиши мумкин. Халқаро Олимпия қўмитаси шаъфелигида ўтадиган лицензион мусобақа қачон ва қаерда бўлиб ўтиши тез кунларда маълум қилиниши айтилди.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 17 январь Хитойга йўл олган эди. Айни пайтда ўзбекистонлик боксчилар Уишань шаҳрида ўқув-йиғин машғулотини ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа фақат Осиё-Океания ҳудудидаги давлатлар боксчилари учун жорий йилнинг ёзида бўлиб ўтадиган Токио Олимпиадасига йўлланмалар тақдим этилар эди.

Маълумот учун, бугунгача Хитойда яни коронавирусдан касалланган 17 киши ҳалок бўлди. Умумий касалланганлар сони эса 571 нафарга етди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс вирус Ухань

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг