Коронавирус профилактикаси учун қандай дорилар ичиш кераклиги айтилди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусни уйда даволаш мумкин дейилганидан кейин ижтимоий тармоқларда вирусни даволаш учун турли дорилар ва рецептлар тавсия қилиш авж олди. 

Шу сабабли Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков профилактика учун қандай дорилар ичиш кераклиги ҳақида маълумот берди.

“Коронавирус инфекциясининг олдини олишда биринчи навбатда санитария-гигиена ва карантин талабларига риоя этиш зарур. 

Касаллик профилактикаси учун ёки касаллик белгилари намоён бўлса, албатта шифокорга мурожаат қилиш керак, ҳар хил тавсиялар ва рекламадаги препаратлар билан билиб-билмай ўзбошимчалик билан даволаниш натижасида каслликни оғир формасига ўтказиб юбориш мумкин.

Шу билан биргаликда мутахассислар профилактика мақсадида Азитромицин, Плаквенил ва Лопиавир/ритонавир, Ремдесивир, Умифеновир, Фавипиравир дориларининг биронтасини шифокорлар тавсиясига асосан қабул қилиб туришни тавсия этмоқдалар”, деди Отабеков.

Аммо бу дорилар шаҳар дорихоналарида фуқаролар сотиб олиши учун мавжудми йўқми буниси номаълум.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 13 360 нафарга етди. Ҳозиргача уларнинг 7852 нафари соғайган ва 62 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

3074

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг