Назарбоевда коронавирус қандай ўтаётгани ошкор қилинди

Олам

image

Маълумки, жорий йилнинг 18 июнь куни Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевда коронавирус инфекцияси аниқланганди.

Бугун, 20 июнь куни маълум бўлишича, Назарбоев ўзини яхши ҳис қиляпти. Элбошининг Матбуот котиби Назарбоевда касаллик аломатларсиз ўтаётганини билдирди.

“Ҳарорат барқарор, коронавирус инфекциясига хос аломатлар кузатилмади. Қозоғистоннинг Биринчи Президенти шифокорларнинг назоратида. Уларнинг айтишича, ҳавотирга ўрин йўқ”, деди Назарбоевнинг вакили.

Эслатиб ўтамиз, Нурсултон Назарбоев касаллигига қарамай масофадан ишлашда давом этяпти. У ўзи иштирок этиши керак бўлган тадбирларда видеоконференцалоқа шаклида қатнашади.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев Коронавирус Қозоғистонда

Баҳолаганлар

705

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг