Коронавирус кимларга юқмайди ?

Жамият

image

Сўнгги ҳафталарда Ўзбекистонда коронавирус касаллигини юқтириб олганлар сони тезликда кўпайиб боряпти. Бу одамлар орасида хавотирга сабаб бўляпти.

Натижада одамларда коронавирус кимларга юқмаслигига қизиқмоқда. Аммо бу касалликдан ҳеч ким тўлиқ ҳимояланмаган. Буни Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева ҳам яна бир бор тасдиқлади. 

Штаб аъзосининг таъкидлашича,  ЖССТ томонидан бу касалликка ҳамма чалиниши мумкинлиги тўғрисида маълумот берилган. Бугунги кундаги ҳолатга тўхталадиган бўлсак, ниқоб тақиб юриш ва ижтимоий масофа сақлаш ҳамда имкон қадар ўзини алоҳидалаганларга юқиш эҳтимоли пасаяди ёки вирус организмга тушиши камаяди.

Брифингда ҳар бир инсон ҳаёти давомида ушбу вирус билан касалланиши мумкинлиги ҳам айтиб ўтилди. 

“Одамлар билан мулоқотни чеклаган инсонларга юқмаслиги мумкин. Лекин вақт ўтиб, ҳар бир инсон ҳаёти давомида бу инфекция билан барибир тўқнашади ва шу даврда короновируснинг касаллик чақириш қобилияти камайган бўлса, касаллик енгил кечади”, дейди Севара Убайдуллаева.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 3 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 275 нафарга ошиб, 25 828 нафарни ташкил этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

2780

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг