Коронавирус қурбонлари 2,8 мингдан ошди. Вирус Европага ёйилди

Олам

image
Саудия Арабистони Умра зиёратини тўхтатиб қўйди north_east

Саудия Арабистони Умра зиёратини тўхтатиб қўйди

Сеулдан Тошкентга келган рейс йўловчилари вақтинча карантинга олинди north_east

Сеулдан Тошкентга келган рейс йўловчилари вақтинча карантинга олинди

2019-nCoV коронавирусининг тарқалиши бўйича сўнгги маълумотлар билан танишамиз. Бугун, 27 февраль ҳолатига COVID-19 коронавирусига чалинганлар сони 82 183 нафарни ташкил этяпти.

Коронавирусдан даволанганлар 32 873 нафарга етди. 8469 нафар бемор эса ҳамон оғир аҳволда қоляпти.

Коронавирусдан ҳалок бўлганлар сони 2804 нафарга етди. Уларнинг 2747 нафари Хитойда ваофт этган. Коронавирус билан боғлиқ вазият хитойда барқарорлашган бўлса-да, ундан ташқарида ҳавас қилгудик аҳволда эмас.

Вирус дастлаб Эронга кириб бориб, ундан Яқин Шарқ ва Форс кўрфазининг қатор давлатларига кириб борди. 2019-nCoV вирусининиг Италияда авж олиши ортидан эпидемия Европанинг кўплаб давлатларига ёйилди. Хусусан, Италиядан кейин Хорватия, Жазоир, Греция, Руминия, Шимолий Македония, Грузия, Швейцария, Норвегия, Бразилияда коронавирус аниқланди.

Айни вақтда вирус қурбонлари сони бўйича Хитойдан кейин Эрон иккинчи (19 киши), Жанубий Корея учинчи (13 киши) бўлиб турибди. Коронавирусни буткул енгганини эълон қилган Францияда эса 2 киши вирусдан ҳалок бўлди, 4 киши COVID-19 аниқланди.

Янги коронавирус

Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.

Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 47 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, АҚШ, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал, Испания, Бельгия, Ливан, Миср, Эрон, Исроил, Ироқ, Баҳрайн, Афғонистон, Қувайт, Уммон, Бразилия, Хорватия, Швейцария, Австрия, Жазоир, Грузия, Греция, Швейцария, Шимолий Македония, Норвегия ва Руминияда аниқланди.

ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади. ЖССТ янги коронавирусга расман ном берди ва у COVID-2019 деб аталди.

Коронавирус бугунгача қурбонлар сони бўйича 2002 йилдаги атипик пневмония (SARS) ва 2012 йилдан бери Яқин Шарқ респиратор синдромини (MERS-CoV) ортда қолдирди. SARS`дан 8096 нафар одам касалланган, шулардан 774 нафари (ўлим даражаси 9,6 фоиз) ҳалок бўлган. MERS-CoV вирусидан 2494 нафар одам касалланиб, уларнинг 858 (ўлим даражаси 34,4 фоиз) нафари қурбон бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made