Саудия Арабистони Умра зиёратини тўхтатиб қўйди
Олам
−
27 Февраль 2020
14435Саудия Арабистони ўз ҳудудида янги коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун қатор чекловлар жорий қилди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Хусусан, ҳукумат мусулмонлар учун Умра зиёратини амалга ошириш ва Мадинада Набавий Масжидини зиёрат қилишни вақтинча тўхтатиб қўйди. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Саудия Арабистони коронавирусга қарши кураш доирасида бошқа мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар, айниқса, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) кўраётган чораларни қўллаб-қувватлашга тайёр.
#Statement | Proactive Preventive Measures to Prevent the Arrival of the New Coronavirus (#COVID19) to the Kingdom pic.twitter.com/fuBAWq19Du
— Foreign Ministry 🇸🇦 (@KSAmofaEN) February 26, 2020
Саудия Арабистонига вирус аниқланган мамлакатлардан сайёҳларнинг келиши ҳам тақиқланди ҳамда виза бериш тартибида ҳам чекловлар бўлади.
Янги коронавирус
Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.
Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 41 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, АҚШ, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал, Испания, Бельгия, Ливан, Миср, Эрон, Исроил, Ироқ, Баҳрайн, Афғонистон, Қувайт, Уммон, Бразилия, Хорватия, Швейцария, Австрия ва Жазоирда аниқланди.
Коронавирус қурбонлари сони 2771 нафарга, касалланганлар 80 997 нафарга етди. ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади. ЖССТ янги коронавирусга расман ном берди ва у COVID-2019 деб аталди.
Коронавирус бугунгача қурбонлар сони бўйича 2002 йилдаги атипик пневмония (SARS) ва 2012 йилдан бери Яқин Шарқ респиратор синдромини (MERS-CoV) ортда қолдирди. SARS`дан 8096 нафар одам касалланган, шулардан 774 нафари (ўлим даражаси 9,6 фоиз) ҳалок бўлган. MERS-CoV вирусидан 2494 нафар одам касалланиб, уларнинг 858 (ўлим даражаси 34,4 фоиз) нафари қурбон бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь