Сеулдан Тошкентга келган рейс йўловчилари вақтинча карантинга олинди
Жамият
−
27 Февраль 2020
6547Бугун, 27 февраль куни Uzbekistan Airways`нинг HY-514 рейси билан Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳридан келган йўловчилар санитария изоляциясига жойлаштирилди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати маълум қилди.
Шу сабабдан Uzbekistan Airways ушбу рейсда келаётганларни кутиб олиш учун чиқувчиларни огоҳлантирди.
“Йўловчилар ва йўловчиларни кутиб олувчилар диққатига! Короновируснинг Ўзбекистонда тарқалишининг олдини олиш мақсадида бугун Сеулдан келган йўловчилари Тошкент аэропортининг халқаро терминалининг алоҳида залида вақтинча санитария изоляциясига жойлаштирилди”, дейилади компания хабарида.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бир қатор зарур профилактик тадбирлар ўтказилгандан сўнг ва SARS белгилари йўқлиги тасдиқлангандан сўнг, йўловчилар карантин хонасидан чиқиб кетишларига рухсат берилади.
Маълумот учун, HY-514 рейси билан Сеулдан Тошкентга қараб учган самолёт 2 соат ўтиб, мажбуран ортга қайтганди. Аммо самолёт нега ортга қайтгани ҳозирча номаълум.