Жаҳонда илк давлат коронавирус устидан тўлиқ ғолиб келди
Олам
−
25 Февраль 2020
42766Францияда коронавирусга чалинган барча беморлар ундан шифо топди. Бу ҳақида мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран маълум қилган.
Унинг хабар беришича, мамлакатда 12 та коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган эди, ҳозир Францияда вирусга чалинганлар йўқ.
“Франция ҳудудида вирусга чалиниш ҳолатиҳам, тарқалиш ҳолати ҳам энди йўқ. Лион шаҳридаги шифохонага ётқизилган сўнгги бемор ҳам даволаниб чиқди. Унда энди вирус аломатлари йўқ, шу сабаб беморга уйига кетишга рухсат берилди”, деб вазирнинг сўзларини келтирган BFMTV.
Қўшни Италияда эса вазият борган сари мураккаблашиб бормоқда. Мамлакатда 200 дан ортиқ киши коронавирусга чалинди, 6 киши нобуд бўлди. Касаллик янада тарқалиши хавфи туфайли аҳоли озиқ-овқат ва тиббий ниқобларни оммавий сотиб олишни бошлаган.