Коронавирус Эквадор иқтисодини фалаж қилиб қўйди
Олам
−
27 Март 2020
5932Эквадорда коронавирус пандемияси сабаб қарийб 80 фоиз ишлаб чиқариш сектори фалаж ҳолатига келиб қолди. Бунга ҳукуматнинг инфекцияга қарши кураш доирасида қўллаган чекловлари сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Бу ҳақда мамлакат Саноат палаталари миллий федерацияси раҳбари Пабло Замбрано маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, федерация мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 50 фоизидан кўпроғини ишлаб чиқарадиган 2 мингдан ортиқ компания ва корхонани бирлаштиради.
“Туризм, ишлаб чиқариш, савдо ва ҳунармандчилик энг кўп зарар кўрган тармоқлар қаторига киради”, деди Пабло Замбрано.
Сўнгги маълумотларга кўра, Эквадорда коронавирусга 1403 нафар одам чалинди. 6 бемор шифо топган бўлса, 34 киши вафот этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь