Коронавирус: бугун аҳоли орасида 22 та ҳолат аниқланди. 14 бемор оғир аҳволда

Жамият

image

Бугун, 21 июнь куни Ўзбекистонда 162 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 127 нафари Карантин муассасаларида, 22 нафари аҳоли орасида (шундан 11 нафари Бухоро вилоятида, 7 нафари Тошкент шаҳрида, Сирдарё, Самарқанд, Андижон ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан), қолган 13 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Кун давомида 87 нафар фуқаро соғайди. Улар Тошкент шаҳри, Навоий, Хоразм ҳамда Самарқанд вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 6315 нафар бемордан 4377 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 69 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1919 нафар бемордан 11 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 37 314 нафар, стационар карантинда эса 22 812 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

303

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг