Коронавирус: бугун 6 бемор вафот этиб, 312 киши вирусга чалинди
Жамият
−
07 Сентябрь 2020
10653Бугун, 7 сентябрь куни Ўзбекистонда 312 ҳолатда коронавирус қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Жиззах ва Тошкент вилоятларда 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Хоразм, Андижон ҳамда Фарғона вилоятларида жами 317 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 43 975 нафар бемордан 41 594 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 027 нафар бемордан 430 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023