Коронавирус аниқланмаган Туркманистонда фуқароларнинг ҳаракатланишига чекловлар ўрнатилди
Олам
−
23 Ноябрь 2020 9931 1 дақиқа
Туркманистон Ҳукумати турли ўткир юқумли касалликларнинг кириши ва тарқалишини олдини олиш учун фуқароларнинг бемақсад ҳаракатланишини тартибга солишга қарор қилди.
Хавф гуруҳига кирувчи одамлар учун шаҳарлараро ва минтақалараро йўналишларда, шу жумладан 50 ёшдан ошганларга саёҳат қилиш ва 50 ёшдан ошган ходимларнинг бошқа ҳудудларга хизмат сафарларига юбориш чекланди.
Қайд этиш керакки, Туркманистонда коронавирусга чалиниш ҳолати расман аниқланмаган.
Профилактика мақсадида мамлакатда ниқобли режим ўрнатилган. Йил охиригача халқаро авиақатновлар, йўловчи поездлари ва халқаро автобус қатновлари тўхтатилган. Мамлакатда масжид ва черковлар, савдо марказлари, маданий ва маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар фаолияти тўхтатилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь