Коронавирус адолатсизлик ва тенгсизликни кескинлаштирди – Эрдўған

Олам

image

Дунё бўйлаб очликдан азият чекаётганлар 820 миллиондан ошган. Яна 70 миллион одам урушлар, қуролли тўқнашувлар ва адолатсизликлар натижасида ўз уйини ташлаб қочишни маъқул топган. 170 миллион киши шошилинч ёрдам ва ҳимояга муҳтож. Коронавирус пандемияси эса дунёдаги ушбу адолатсизлик ва тенгсизликни кескинлаштирди. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг етмиш бешинчи сессиясидаги чиқишида гапирди. 

“Коронавирус сабаб соғлиғимизни, иқтисодиётимизни, фаровонлигимизни ва келажагимизни хавфга қўйган бир қатор муаммоларга дуч келяпмиз”, дейди Эрдўған. 

Туркия раҳбарининг қайд этишича, мамлакат коронавирус ортидан келган иқтисодий муаммоларга қарамай, бошқа давлатларга ёрдам қўлини чўзишда давом этган. Ўтган даврда 146 ўлкага коронавирусга қарши курашда инсонпарварлик ёрдамларини юборган. 

“Биз ўз ватандошларимизнинг эҳтиёжларини қондириш билан бирга, дин, тил, ирқ ва минтақасидан қатъи назар дунёнинг 146 мамлакатига тиббий буюмлар ва ускуналар юбордик. 

Ҳаддан ташқари даромад топиш иштиёқи, ҳокимиятнинг концентрацияси ва мустамлакачиликни янги усуллар билан давом эттириш истаги глобал тизимнинг адолатни тақсимлашидаги энг катта тўсиқдир. Дунёнинг турли бурчаклари, жумладан Сурия, Яман, Фаластин ва Афғонистондаги беқарорлик бунинг яққол исботидир”, дейди Эрдўған. 

Туркия жорий йилнинг май ва июль ойларида Ўзбекистонга коронавирусга қарши кураш борасида инсонпарварлик ёрдамини юборган эди

Маълумот ўрнида, айни вақтда Туркияда коронавирусга чалинганлар 308 069 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 270 723 нафари соғайган, 7 711 нафари вафот этган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 сентябрь куни Президент Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакатда яна кучайтирилган карантин жорий қилиниши мумкинлигини айтганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг