Туркиядан Ўзбекистонга қарийб 12,5 тонна инсонпарварлик ёрдами келди

Жамият 4257
image

Кеча, 31 июль куни Туркиядан Ўзбекистонга COVID-19 эпидемиясига қарши курашда ишлатиладиган ҳимояловчи тиббиёт материалларидан иборат ёрдам юки етиб келди.

Қарийб 12,5 тонналик инсонпарварлик ёрдами 50 000 дона N-95 ниқоб, 200 000 жарроҳлик ниқоби, 40 000 дона комбинезон, 5 000 дона юзни тўлиқ тўсувчи ниқоб ва COVID-19 ни даволашда қўлланиладиган дори воситаларидан иборат. 

Юкларни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари қабул қилиб олди. Қайд этиш жоиз, Туркия Ўзбекистонга шу йил май ойида ҳам инсонпарварлик ёрдами жўнатган эди. Унда 50 дона сунъий нафас олдириш жиҳозлари юборилганди.

Маълумот учун, ўтган ҳафта Ўзбекистонга туркиялик мутахассислар гуруҳи коронавирусга қарши курашда маслаҳатчи сифатида келган эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 132
Рейтинг: 3
t
×