Кореяда Кураш бўйича жаҳон чемпионати ўтказиляпти

Спорт

image

Жанубий Кореянинг Чонгжу шаҳри мезбонлик қилаётган Бутунжаҳон жанг санъатлари фестивали доирасида кураш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари ҳам ўтказилмоқда.

Мусобақанинг иккинчи кунида иштирокчилар бешта вазн тоифасида ғолиблик учун гиламга тушди. Жумладан, эркаклар 81 ҳамда 90 килограмм, аёллар эса 57, 63 ва 70 килограммда дунё биринчилигини қўлга киритиш учун курашди. 

Ўзбекистон вакиллари муваффақиятли иштирок этаётган турнирнинг эркаклар ўртасидаги босқичларида ҳар икки вазн тоифасида ҳам олтин медаллар ўзбек полвонлари кўксини безаган бўлса, аёллардан фақат 70 килограмм вазн тоифасида гиламга тушган Нилуфар Эргашева жаҳон чемпиони, деган юксак номга сазовор бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

кураш полвонларимиз

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг