Консуллик Туркияда қолаётган ўзбекистонликларга мурожаат қилди
Олам
−
06 Февраль 2023
12026Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркиянинг жанубий вилоятларида бўлиб турган фуқароларга мурожаат билан чиқди. Бу ҳақда консулхонанинг Telegram'даги саҳифасида маълум қилинди.
“Агар сиз зилзила содир бўлаётган вилоятларда бино ичида бўлсангиз ҳужжатлар ва зарур нарсаларни олиб, бинодан тезда чиқинг. Хонадан чиқаётганда лифтда эмас, зинапоялардан фойдаланинг. Кўчада қолинг, лекин бинолар ёнида турманг, очиқ жойга ўтинг. Тинчланинг ва бошқаларни тинчлантиришга ҳаракат қилинг”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси рақами – 90-538-035-85-34 ва Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасидаги – 90-212-323-20-37, 90-212-323-20-39 ушбу рақамларга мурожаат қилишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 февраль куни Туркиянинг марказий қисмида 7,9 (дастлабки маълумотларда 7,4) магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Ҳозирда зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 1014 нафарга етган.
Дунёнинг бир қанча давлатлари – Греция, Украина, Россия, Бельгия, Италия, Исроил каби давлатлар Туркияга ёрдам жўнатишини маълум қилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳам кучли зилзиладан азият чеккан Туркияга инсонпарварлик ёрдами жўнатишини эълон қилди. Ўзбекистон ФВВга кўра, 7 февраль куни Туркияга 60 нафар қутқарувчилар ҳамда 3 та махсус авария-қутқарув техникаси юборилмоқда.
LiveБарчаси