Туркияда зилзила қурбонлари сони 1014 нафарга етди

Олам

image

Бугун, 6 февраль куни Туркиянинг марказий қисмида содир бўлган 7,9 (дастлабки маълумотларда 7,4) магнитудали кучли зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 1014 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар миллий бошқармаси раҳбари Юнус Сезер хабар берди.

“Биз 2824 та бинонинг вайрон бўлгани ҳақида маълумот олдик. 1014 нафар фуқаромиз ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ зилзила оқибатида 912 киши қурбон бўлиб, 5385 киши жароҳатланганди.

Дунёнинг бир қанча давлатлари – Греция, Украина, Россия, Бельгия, Италия, Исроил каби давлатлар Туркияга ёрдам жўнатишини маълум қилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳам кучли зилзиладан азият чеккан Туркияга инсонпарварлик ёрдами жўнатишини эълон қилди. Ўзбекистон ФВВга кўра, 7 февраль куни Туркияга 60 нафар қутқарувчилар ҳамда 3 та махсус авария-қутқарув техникаси юборилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия зилзила қурбон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг