Конституциявий суд судьяси 9-қаватдан йиқилиб ҳалок бўлди
Олам
−
15 Январь 12312 1 дақиқа
Жорий йилнинг 13 январь куни Тожикистонда Конституциявий суд судьяси Жамшид Жамшидзода тўққизинчи қаватдан йиқилиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “AsiaPlus” хабар берди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ушбу ҳолат бахтсиз ҳодиса оқибати ёки ўз жонига қасд қилиш экани ҳозирча аниқ эмас. Полиция вакили қўшимча маълумот беришдан бош тортиб, ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилган.

52 ёшли Жамшидзода 2019 йилда Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон таклифига биноан Тоғли Бадахшон мухтор вилояти учун ажратилган квота асосида Конституциявий суд судьяси этиб тайинланган.
Бунга қадар у узоқ йиллар давомида мамлакатнинг илмий-тадқиқот муассасаларида фаолият юритган, 2011–2019 йилларда Марказий сайлов комиссияси аъзоси бўлган. У юридик фанлар номзоди эди. Марҳумнинг уч нафар фарзанди бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида 22 ёшли йигит 16 қаватли уйнинг томидан ўзини ташлаганди.
Live
Барчаси