Консерваториянинг тўрт ўқитувчи ва бир талабасида коронавирус аниқланди
Жамият
−
26 Март 2021
2925Ўзбекистон давлат консерваториясининг 4 нафар профессор-ўқитувчиларида ҳамда 1 нафар талабада COVID-19 касаллиги аниқланди. Айни вақтда беморлар ўз уйларида шифокорлар назорати остида даволанмоқдалар. Бу ҳақда Консерватория ректори Камолиддин Ўринбоев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида ўқув жараёнлари 2021 йил 26 мартдан 8 апрелга қадар (14 кун) масофавий шаклда ташкил этилади.
"ЎзДКда ўқув жараёнини масофавий шаклда ташкил этиш бўйича зарурий шароитлар яратилган бўлиб, дарс жараёнлари ZOOM видеоалоқа дастури орқали белгиланган дарс жадвали асосида ўтилади", дейган ректор.
Эслатиб ўтамиз, бугунгача Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Тошкентдаги Инҳа университети, Тошкент транспорт университети ва Тошкент ахборот технологиялари университети талабаларида коронавирус аниқланди. Шунингдек, Молия институти эҳтиёт чораси сифатида масофавий таълим шаклига ўтди.
LiveБарчаси