Конибодомдаги ваҳший қотилликлар ортидан 4 киши умрбодга қамалди
Олам
−
26 Июль 24098 2 дақиқа
Тожикистоннинг Конибодом шаҳридаги ўнлаб одамнинг ўлими билан боғлиқ иш юзасидан тўрт нафар шахс умрбод озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда кеча, 25 июль куни Конибодам шаҳри раҳбари Даврон Зохидзода журналистлар билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Конибодомда содир этилган кўплаб одам ўлими билан боғлиқ иш юзасидан тўрт нафар шахс умрбод озодликдан маҳрум этилган. Аммо Зохидзода ҳукм қайси кунда чиқарилганини аниқ айтмаган ва иш тафсилотларидан хабари йўқлигини билдирган.
Мазкур иш бўйича илгари берилган маълумотларга кўра, 2024 йилнинг март-декабрь ойлари оралиғида Конибодом ва унга яқин ҳудудларда 7 та оиладан жами 23 киши шафқатсиз тарзда ўлдирилган. Улар орасида қариялар, болалар ва турли ёшдаги аёллар ҳам бўлган.
Қотилликлар 2024 йилда содир бўлган. 28-29 март кунлари бир оиладан 5 киши, 16-17 апрель кунлари 2 киши, 28-29 май кунлари иккита оиладан 6 киши, 8-9 декабрь кунлари эса 6 киши ва 15-16 декабрь кунлари иккита оиладан 4 киши ваҳшийларча ўлдириб кетилган.
Қайд этилишича, баъзи ҳолатларда қўлга олинган гумонланувчиларнинг яқинлари уларнинг айбсизлигини таъкидлаб, ишни қайта кўриб чиқишни талаб қилган.
Қотилликлар тўғрисидаги воқеалар жамоат орасида катта қўрқув ва таҳлика уйғотган – аҳоли кечалари кўча-кўйда навбатчилик қилиб, хавфсизликни таъминлашга уринган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Жетису вилоятида болага нисбатан зўравонлик ишлатиб, у билан жинсий алоқада бўлган эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.
Live
Барчаси