Комиловнинг собиқ ўринбосари яна ТИВга қайтарилди
Жамият
−
08 Апрель 2021 5139 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ғайрат Ғаниевич Фозилов Европа давлатлари билан ҳамкорлик ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқалар бўйича вазир ўринбосари лавозимига тайинланган.
Маълумот ўрнида, Ғайрат Фозилов 2017 йилгача Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари, 2017 йилдан бугунгача Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, у Франция ва Бельгиядаги дипломатик ваколатхоналарда ҳам фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг март ойидан буён Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Шерзод Асадов жорий йил март ойида Президент Администрацияси раисининг ўринбосари – Президент Матбуот котиби лавозимига тайинланган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025