Президентга янги Матбуот котиби тайинланди. Алламжонов сафдоши биттага ортганидан хурсанд
Жамият
−
24 Март 2021
6910Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Матбуот -котиби тайинланди. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжоновнинг маълум қилишича, бугунгача Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Шерзод Асадов Президент Администрацияси раиси ўринбосари – Президент Матбуот котиби лавозимига тайинланган.
“Шерзод Асадовни тажрибали, ҳалқаро ташкилотлар талабларини яхши тушунадиган етук кадрлардан бири деб ҳисоблайман. Ўз вақтида унинг бевосита ёрдамида биз ЕХҲТ ва кўплаб европа мамлакатларининг сўз эркинлиги билан боғлиқ ташкилотлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиб, кўплаб лойиҳаларни амалга оширган эдик. Ўйлайманки, ушбу тайинлов фақат яхшиликга хизмат қилади.
Юқорида сўз эркинлиги ва очиқликнинг давлат ва жамият, шунингдек халқаро миқёсдаги ролини тушунадиган яна битта савияли одам пайдо бўлди ва бу билан барча матбуот ходимларини самимий табриклайман. Бизнинг сафимиз яна битта одамга кўпайди. Шерзод Асадовга осон бўлмаган, маьсулиятли ва шу билан шарафли вазифа билан қутлаб, унга омад тилаб қоламан”, деб ёзади Президентнинг собиқ Матбуот котиби Алламжонов.
Эслатиб ўтамиз, Асадов 2020 йилнинг март ойида Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида иш бошлаган эди.
Алламжонов эса 2017 йилнинг 1 декабридан 2018 йилнинг 3 октябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси раҳбари ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби лавозимида фаолият юритган эди.
LiveБарчаси