Колония ходимларига нисбатан иш қўзғатилмаган — БП қамоқхонадаги суиқасд бўйича маълумот берди
Жамият
−
23 Август 2021
6622Аввалроқ, Қарши яқинидаги Шайхали қамоқхонасида 19 ёшли йигит ўз жонига қасд қилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат юзасидан Қарши махсус прокурори ходимларга нисбатан иш қўзғатгани ва тергов ҳаракатлари бошлангани маълум қилинганди.
Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов қамоқхонадаги ҳолат бўйича маълумот берди.
Аниқланишича, Қарши шаҳридаги манзил-колониясида жазо ўтаётган маҳкум Д.Ж. муассасада жойлашган озиқ-овқат дўконидан чиқиб, чўнтагида бўлган соқол олиш учун мўлжалланган олмос бўлаги (лезвие) билан қорнини ва қўлларини 3-4 маротаба тилган.
Ҳолат юзасидан тайинланган суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, маҳкумда енгил тан жароҳатлари аниқланган. Қарши махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бош прокуратура вакилининг маълум қилишича, Қарши махсус прокурори колония ходимларига нисбатан иш қўзғатгани ва тергов ҳаракатлари бошлангани ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь