Қаршидаги қамоқхонада 19 яшар йигит ўз жонига қасд қилди
Жамият
−
23 Август 2021
17408Қарши яқинидаги Шайхали посёлкаси 35-сонли манзил колонияда 19 яшар маҳкум Жасур Деҳқонов ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.
Инсон ҳуқуқи фаоли маҳкум ўлмаганини қўшимча қилган.
“Ҳайратланарлиси, унинг лезвия билан томирларини очаётганини қамоқхона ходимлари шахсий телефонига видеога олиб турган. Устидан кулиб, изза қилишган.Сўнг йигитни изоляторга қамашибди, зонага қайтаришмоқчи экан. Бу ҳодисадан Қашқадарё махсус прокурорининг ғазаби қўзғаб, ходимларга иш қўзғатган”, дейди Ташанов воқеа гувоҳига таяниб.
Ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари бошланди, воқеа жойига Омбудсманнинг маҳаллий вакиллари ҳам келган.
“Милициянинг бундай ҳаракатларига қулоқлар ҳам ўрганиб қолди. Қолаверса, ҳозир барча маълумотлар “Толибон” воқеалари соясида қолиб кетмоқда. Нима ҳам дердик. Тўзим берсин, ёш йигит экан”, дейди Ташанов.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь