Колби яримоғир вазнда Усмандан кейинги энг кучли жангчи – Ҳабиб

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов жорий йил 6 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказиладиган  UFC 268 мусобақасининг марказий жанги ҳақида фикр билдирди. Унда америкалик Колби Ковингтон ва нигериялик Камару Усман бир-бирига қарши октагонга кўтарилади.

“Сиз Колбига қарши истаганингизча салбий фикр билдиришингиз ва уни ёқтирмаслигингиз мумкин, лекин у кучли жангчи. У қандай жанг қилишни яхши билади ва ҳозирда Усман учун ярим оғир вазндаги энг жиддий рақиб ҳисобланади. Камару билан Дубайда кўришдим ва Ковингтонга қарши жиддийроқ тайёргарлик кўришини айтдим. Усман буни яхши тушунади. Шунинг учун у қаттиқ машқ қиляпти. Ўйлайманки, унда ғалаба қозониш учун яхши имконият бор”, дейди Ҳабиб.

Эслатиб ўтамиз, ярим ўрта вазн тоифасининг мутлақ чемпиони, нигериялик Камару Усман Колби Ковингтон билан иккинчи марта октагонга кўтарилади. Икки ММА устаси илк марта UFC 245 турнирида баҳс олиб борган ва Усман рақибининг жағини синдириб, муддатидан аввал ғалаба қозонганди.

Маълумот учун, Ҳабиб ва Усманга Али Абдулазиз агентлик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ UFC Нью-Йорк Ҳабиб Нурмуҳамедов

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг