Клопп мухлислар билан хайрлашув маросимида кўзига ёш олди (видео)
Спорт
−
29 Май 2024 4213 1 дақиқа
Юрген Клоппнинг “Ливерпуль”даги даври расман якунига етди. Кеча, 28 май куни немис мураббийи клуб мухлислари билан хайрлашув учрашуви ташкил қилди.
Хайрлашув тадбирига ўн мингга яқин мухлислар келди. Учрашувдан олдин Клопп йиғламасликка ваъда берганди, бироқ у ваъдасининг устидан чиқа олмади.
Бутун зал Клопп шарафига қўшиқ айта бошлаган бир пайтда Юрген кўз ёшларини тия олмади, кейин эса ўрнидан туриб, сўнгги бор мухлислар қаршисида машҳур хатти-ҳаракатини амалга оширди.
Маълумот учун, Клопп “Ливерпуль”ни 2015 йилнинг октябридан бери бошқариб келаётганди. Унинг қўл остида клуб тарихда илк бор Англия Премьер-лигасида ғолиб чиқди, 2018/19 йилги мавсумда эса Европа Чемпионлар Лигаси кубогини қўлга киритди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025