Клопп FIFA президентини алмаштиришга чақирди
Спорт
−
11:37 547 1 дақиқа
Германиялик мутахассис Юрген Клопп Халқаро футбол федерацияси (FIFA) раҳбариятида ўзгаришлар бўлиши кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда Клопп “Sky Sport” нашрига берган интервьюсида сўз очди.
“Ҳозир раҳбарият ўзгариши мантиқан тўғри бўлиши ҳақида деярли ҳамма бир фикрда. Блаттердан кейин вазият бундан ҳам ёмонлашиши мумкин эмас, деб ўйлагандик. Аммо кейин бугунги ҳолатга келиб қолдик”, дея Клопп.
Германиялик мутахассис, шунингдек, FIFA’ни футболни молиявий манфаатлардан устун қўядиган инсон бошқаришига умид билдирган.
Аввалроқ, FIFA президенти Жанни Инфантино ташкилотнинг тижорий лойиҳаларига хусусий инвесторларни жалб қилиш режалари сабаб танқидга учраган эди. Футбол конфедерациялари вакиллари ҳам ушбу ташаббусга қарши чиққан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Арсенал” жамоаси собиқ бош мураббийи Арсен Венгер FIFA президенти лавозими учун бўлажак сайловда ўз номзодини қўйиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси