Клавиатура овозидан матнларни ўқий оладиган алгоритм ишлаб чиқилди
Технология
−
10 Август 2023
3226Британиялик мутахассислар фойдаланувчилар томонидан босилган тугмаларни товуш орқали аниқлайдиган алгоритмни ишлаб чиқди. Бу ҳақда “Hackaday” нашри хабар берди.
Ушбу алгоритм клавиатурада босилган тугмаларни уларнинг товушидан 97 фоиз аниқлик билан ажрата олади. Бу усулдан фойдаланиб хакерлар барча ёзилган хабарларни ўқиши мумкин. Махфийликнинг бузилиши маълумотлар ва паролларнинг хавфсизлигига ҳам дахл қилади.
“Масалан, паролни тераётганда одамлар мунтазам равишда экранларини яширишади, лекин клавиатура овозини пасайтиришмайди”, дейди тадқиқотчилардан бири.
Эслатиб ўтамиз, энди Apple’нинг виртуал ёрдамчиси Siri`ни пичирлаб ёки умуман овозсиз фаоллаштириш мумкин.
LiveБарчаси