Siri энди лаб ҳаракатларини ҳам ўқий олади

Технология

image

Apple'нинг виртуал ёрдамчиси Siri`ни пичирлаб ёки умуман овозсиз фаоллаштириш имконини берувчи технологияни патентлади. Бу ҳақда “Ghacks” нашри хабар берди.

Тизим шовқинли жойларда ҳам осонгина буйруқлар олишга мослаштириляпти. Siri бунда юз ифодалари ва лаблар ҳаракатларини камера орқали кузатиши шарт эмас, аксинча, у одам боши ва бўйнининг маълум бир тарздаги ҳаракати ва тебраниши орқали фикрларни тушуниб олади. Бунда одам шунчаки лаблари орқали сўровни овозсиз ёки пичирлаб билдирса кифоя. Ўта сезгир сенсорлар ушбу ҳаракатларни ўқийди - бу камера ёки микрофонни талаб қилмайди. Бундай сенсорлар, масалан, AirPods’га ўрнатилиши мумкин.

Ушбу ўзгариш нафақат Siri`нинг аниқлиги ва сезгирлигини оширади, балки батарея қувватини ҳам тежайди. Чунки “Hey Siri” тинглаш функцияси микрофонларнинг доимий фаол бўлишини талаб қилади, бу эса кўп заряд олади. Ҳаракат ва тебраниш сенсорлари эса микрофонларга қараганда камроқ қувват сарфлайди.

Ихтиро, айниқса, гапириш мумкин бўлмаган ҳолатларда, масалан, гавжум хонада ёки машина ҳайдаш пайтида фойдали бўлади. 

Патент аризасида Apple ушбу технологияни бозорга қачон чиқаришни режалаштираётгани кўрсатилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Apple компанияси 2016 йилдан бери кузатилмаган энг узоқ муддатли савдо пасайишига дуч келди. Бунга унинг кетма-кет йилнинг учинчи чорагида ҳам сунъий интеллектга катта сармоя киритгани сабаб бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Apple Siri овозсиз фаоллаштириш Ҳаракат тебраниш сенсор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг