“Open budget”га овоз бериш якунланди

Жамият

image

Бугун, 16 сентябрь куни жорий йилги “Ташаббусли бюджет”га овоз беришнинг 2-мавсуми якунланди. Энди энг кўп овоз йиққан лойиҳалар ғолиб деб топилади ҳамда йўл, мактаб ва бошқа биноларни таъмирлаш учун бюджет ҳисобидан маблағ ажратилади. 

Овоз бериш босқичига қадар “Open budget” доирасида 2 та – лойиҳалар қабул қилиш ва саралаш босқичлари ўтказилди. Ушбу мавсумнинг биринчи босқичи 17 июлдан 6 августга қадар, иккинчи босқичи эса 6 августдан 26 августгача давом этди. 

Маълумот учун, ушбу лойиҳа Президентнинг 2021 йил апрелдаги қарори асосида йўлга қўйилган. “Open budget” лойиҳасининг биринчи мавсумида 33 минг 680 та ташаббус учун 16 миллиондан ортиқ овоз берилган бўлиб, якунда эса 1666 та лойиҳа ғолиб деб топилган.

Эслатиб ўтамиз, “Ташаббусли бюджет”нинг жорий йил 2-мавсумидаги лойиҳаларга овоз бериш 27 августдан бошланганди. 

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ташаббусли бюджет Open budget овоз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made