Клавиатура овозидан матнларни ўқий оладиган алгоритм ишлаб чиқилди
Tech News
−
10 August 2023 7077 1 minute
Британиялик мутахассислар фойдаланувчилар томонидан босилган тугмаларни товуш орқали аниқлайдиган алгоритмни ишлаб чиқди. Бу ҳақда “Hackaday” нашри хабар берди.
Ушбу алгоритм клавиатурада босилган тугмаларни уларнинг товушидан 97 фоиз аниқлик билан ажрата олади. Бу усулдан фойдаланиб хакерлар барча ёзилган хабарларни ўқиши мумкин. Махфийликнинг бузилиши маълумотлар ва паролларнинг хавфсизлигига ҳам дахл қилади.
“Масалан, паролни тераётганда одамлар мунтазам равишда экранларини яширишади, лекин клавиатура овозини пасайтиришмайди”, дейди тадқиқотчилардан бири.
Эслатиб ўтамиз, энди Apple’нинг виртуал ёрдамчиси Siri`ни пичирлаб ёки умуман овозсиз фаоллаштириш мумкин.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November