КХШТ йиғилишига борган Шойгу Беларусда ядро қуролини сақлаш бўйича ҳужжатларни имзолади

Олам

image

Бугун, 25 май куни Россия ва Беларусь Мудофаа вазирлари Сергей Шойгу ва Виктор Хренин Минскда Россия ядро қуролини Беларусь ҳудудидаги махсус омборда сақлаш тартибини белгиловчи ҳужжатларни имзолади. Бу ҳақда Беларусь Мудофаа вазирлиги хабар берди.

“Учрашув давомида Россиянинг стратегик бўлмаган ядро қуролларини Беларусь Республикаси ҳудудидаги махсус омборда сақлаш тартибини белгиловчи ҳужжатлар имзоланди”, дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Учрашувда вазирлар ҳарбий-сиёсий вазият ва икки давлат мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган. Шойгу Россия ва Беларусь томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар барча мавжуд халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларга мос келишини таъкидлаган 

Айтиш жоизки, жорий йилнинг 25 март куни Россия Президенти Владимир Путин Россия Беларусь томонининг илтимосига кўра, республикада ўзининг тактик ядро қуролини жойлаштиришини айтган. Россия давлати раҳбарининг сўзларига кўра, 1 июлда Беларусь ҳудудида тактик ядровий қуролларни сақлаш омбори қурилишини якунлаш режалаштирилган. Москва Минскка ядровий қурол ташувчиси бўлиши мумкин бўлган “Искандар” ракета тизимини аллақачон топширган ва Беларусь самолётларини махсус ўқ-дорилардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш учун қайта жиҳозлашда ёрдам берган. Беларусь ҳарбий хизматчилари Россия Федерациясида тегишли тайёргарликдан ўтган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 25 май куни Минскда Коллектив хавфсизлик шатномаси ташкилотига аъзо давлатлар Мудофаа вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Минск Беларусь Шойгу КХШТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг