Эртага КХШТ Мудофаа вазирлари Минскда йиғилади 

Олам

image

Эртага, 25 май куни Минскда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) Мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Беларусь Мудофаа вазири Виктор Хренин раислигида ўтадиган йиғилишда КХШТ Бош котиби Имангали Тасмагамбетов ва КХШТ Бирлашган штаби бошлиғи Анатолий Сидоров иштирок этади.

Йиғилиш иштирокчилари КХШТга аъзо давлатларнинг жамоавий хавфсизлик минтақаларида ҳарбий хавфсизликка таҳдид ва хавфларни, шунингдек, инқирозга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилади.

Учрашувда КХШТ коллектив хавфсизлик тизими кучлари ва воситаларининг қўмондонлик-назорат органлари ва қўшинларини биргаликда тайёрлаш, ҳарбий-техник ҳамкорлик ва бошқа масалаларни кўриб чиқиш режалаштирилган.

Маълумот учун, 1992 йил 15 майда Тошкентда Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома имзоланиши билан КХШТга асос солинган. 2012 йил 28 июнь куни расмий Тошкент Ўзбекистоннинг КХШТга аъзолиги тўхтатилгани тўғрисидаги билдиришнома билан нота юборган, ўша йилнинг 19 декабрида Ўзбекистоннинг КХШТдаги иштироки расман тўхтатилган. Ҳозирда унга Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон аъзо ҳисобланади. КХШТга аъзо бўлган мамлакатлар аҳолиси 193 835 249 киши (2021), тинчликпарвар кучлар эса 3600 кишини (2022) ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Қозоғистон Минск Тожикистон Қирғизистон Арманистон Беларусь КХШТ Мудофаа вазирлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг