КХЛда оммавий муштлашув содир бўлди (видео)

Спорт

image

Кеча, 18 октябрь куни Континентал хоккей лигасининг 20-туридан ўрин олган “Сочи” ва “Авангард” ўртасидаги баҳс оммавий муштлашув билан бошланди. Шайба ўйинга киритилиши биланоқ, хоккейчилар муштлашиб кетди ва натижада жанжалда иштирок этган 6 нафар ўйинчининг (“Сочи”дан Лайпон, Богдан Якимов ва Виктор Балдаев, “Авангард”дан Павел Дедунов, Никита Комаров ва Иля Каблуков) барчаси 5 дақиқа, яна бир хоккейчи эса 2 дақиқага майдондан четлатилди. 

Учрашувнинг 7-дақиқаси ўтиб бораётган пайтда, Дмитрий Колготин (“Сочи”) ва Ярослав Косов (“Авангард”) ҳам ўзаро жанжаллашди. Бу сафар Омск шаҳри жамоаси вакили жанжал келтириб чиқаргани учун 17 дақиқага мезбонлар ҳужумчиси Колготин эса 5 дақиқага майдондан четлатилди.

Эслатиб ўтамиз, учрашувда “Авангард” жамоаси 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўз очколари сонини 22 тага етказиб олди, “Сочи”да ҳисобида эса 12 очко мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Сочи Авангард KHL КХЛ

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг